Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Америкада яратилган робот-ассистент Остонада бешта мураккаб амалиёт ўтказди
18:32 / 2023-12-05

Қозоғистонда академик Н.Д.Батпенов номли травматология ва ортопедия илмий-амалий маркази шифокорлари Россиялик биомуҳандислар билан бирга робот-ассистент ёрдамида бўғимни алмаштириш бўйича бешта мураккаб тиббий амалиёт ўтказди, деб ёзди “Қозоғистон ҳақиқати”.

Шифокорлар айтишича, беморлар артрознинг сўнгги босқичида пайдо бўладиган, ҳаракатланиш қийин, ҳатто имконсиз бўлган бўғимдаги оғриқ ва зўриқишдан азият чеккан.

Мазкур опреациялар учун атайин Америкада ишлаб чиқарилган ноёб роботлаштирилган тизим олиб келинди. Шикастланган соҳани 3D сканерлаш орқали робот хирург билан бирга барча параметрларни математик аниқликда ҳисоблаб, ясама азо ўрнатди.

– Робот техникаси ясама аъзони маълум бурчак остида ўрнатиш учун зарур бўлган бенуқсон кесишни амалга ошира олади, – дейди эндопротезлаш бўлими бошлиғи, тиббиёт фанлари номзоди Кайрат Ашимов. – Имплант мукаммал ўрнатилганда амалиёт вақтида шикастланиш ва асорат ривожланиши хавфи камаяди, оғриқ тезда ўтиб кетади, бўғимдаги ҳаракат амлитудаси ошади. Бу жараён беморда оғриқ ҳиссини камайтириш ҳамда таянч-ҳаракат тизими қобилияти тикланиши муддатини қисқартиришга ёрдам беради.

Эндопротезлаш бўғимни сунъий имплантга алмаштириш бўйича дунёда энг кўп тарқалган амалиётлардан биридир.

Азиза Ҳалимова, ЎзА