Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Америкада Ўзбекистон мустақиллиги байрами кенг нишонланди
11:22 / 2024-09-11

АҚШда Ўзбекистон элчихонаси ташаббуси билан Мустақиллигимизнинг 33 йиллигига бағишлаб режалаштирилган тадбирлар давом этяпти.

– Мамлакат расмийлари, дипломатлар, океан ортидаги ватандошларимиз ва Ўзбекистоннинг кўплаб дўстлари Истиқлол байрамини, мамлакатимиз эришаётган ютуқларни нишонлаш учун бирлашди, – дейди элчимиз. – Маданий чиқишлар, бадиий кўргазмалар, ўзбек таомлари меҳмонларда чексиз таассурот қолдирди. Қувончимизга шерик бўлган барчага миннатдорлик билдираман.

Хусусан, Жорж Вашингтон университети ҳузуридаги тўқимачилик музейида ташкил этилган фестивалда миллий қадриятимиз – Шаҳрисабз анъанавий каштачилиги, тўқувчиларимиз маҳорати, ноёб ҳунар сир-у асроридан сўзловчи бетакрор нақшлар туширилган замонавий чопон, сўзана ва гиламчалар кўргазмаси намойиш қилинди. “Гулнор-Арт” томонидан тақдим этилган, Марҳамат Умарова тайёрлаган анъанавий ўзбек буюмлари кўпчиликнинг ҳайратига сабаб бўлди.

– Америкаликлар орасида юртимиз маданияти ва ҳунармандлигига қизиқиши ортиб бораётганини кўриш қувонарли, – дейди Элчи Фурқат Сиддиқов.

Муҳаррама Пирматова, ЎзА