Америка компанияларининг тахминан 20 фоизи иқтисодий қийинчиликлар туфайли ходимлар штатини қисқартириши мумкин
Американинг Иқтисодиёт ва бизнес бўйича миллий ассоциацияси маълумотига кўра, АҚШ компанияларининг қарийб 20 фоизи 2023 йилда иқтисодий вазият ёмонлашгани боис ходимлар штатини қисқартириши мумкин. Американинг Goldman Sachs банки аллақачон 3,2 минг иш ўрнини қисқартиришга киришган. Microsoft корпорацияси ҳам бу йил тахминан 10 минг ишчисини қисқартиришини маълум қилганди.
The Seattle Times газетаси эса ўзининг душанба кунги сонида Boeing авиасозлик корпорацияси 2023 йилда 2 мингга яқин ходимини қисқартиради, деб ёзди.
Мазкур чоралар экспертларнинг фикрича, дунё иқтисодиётининг секинлашуви ҳамда одамларнинг пандемиядан кейин истеъмол харажатларини камайтираётгани билан боғлиқ.
Аввалроқ The Wall Street Journal газетаси АҚШ кейинги 12 ойда рецессия ва ишсизлик муаммосига дуч келишини ёзган эди.