Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
American Airlines 20 та товушдан тез учувчи авиалайнерга буюртма берди
18:25 / 2022-08-18

Американинг American Airlines ("Американ эйрлайнз") авиакомпанияси Денверда (Колорадо штати) жойлашган янги авлод ҳаво кемаларини ишлаб чиқарувчи Boom Supersonic фирмаси билан 20 та товушдан тез учувчи самолётга шартнома тузди. Бу ҳақда компаниянинг ўзи ТАСС агентлигига маълум қилган, деб ёзмоқда Trend янгиликлар агентлиги.

"American Airlines ва Boom Supersonic авиакомпанияси 20 та Overture самолётини сотиб олиш бўйича шартномани имзолади. Ҳужжатда шунингдек, харид қилинадиган самолётлар сонини 40 тагача етказиш имконияти ҳам кўзда тутилган.

Overture самолёти йўловчиларни ҳозирги замонавий энг тез учар ҳаво кемаларидан ҳам икки карра тез манзилига етказади", – дейилади авиакомпания тарқатган баёнотда.

American Airlines компаниясининг молия директори Дерек Керрнинг таъкидлашича, компания "келажакка юзланган" ва йўловчиларига янги хизматларни кўрсатиш имкониятига эга.

Хабарда айтилишича, Overture ҳаво кемаларини етказиб бериш 2025 йилдан бошланади, йўловчиларни ташиш эса 2029 йилгача амалга оширилади. Самолёт 65 дан 85 нафаргача йўловчини товушдан ҳам юқори 1,7 Мах тезликда манзилига етказади, парвоз масофаси эса 7,8 минг километрни ташкил қилиши мумкин. Масалан, ҳаво кемаси Майамидан Лондонгача беш соат учади.