Ҳамдардлик
Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани Жаноби Олийларига
Афғонистон Ислом Республикаси ПрезидентиМуҳаммад Ашраф Ғани
Жаноби Олийларига
Муҳтарам Президент Жаноби Олийлари!
Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида юз берган мудҳиш террорчилик хуружи оқибатида кўплаб бегуноҳ инсонларнинг қурбон бўлгани ва оғир жароҳат олгани тўғрисидаги хабар бизни қаттиқ қайғуга солди.
Ушбу мусибатли дамларда Сиз Жаноби Олийлари ва биродар Афғонистон халқига чуқур таъзия изҳор этиб, ҳалок бўлганлар ҳамда жароҳат олганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик туйғуларимизни етказиб қўйишингизни сўраймиз.
Қайғу ила,
Шавкат Мирзиёев,
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Тошкент шаҳри,
2017 йил 25 июль