Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Amazon” раҳбари Жефф Безос ўз лавозимини тарк этди
11:51 / 2021-07-06

Дунёдаги йирик интернет-ритейлер ҳисобланувчи “Amazon” раҳбари Жефф Безос ўз лавозимини тарк этди, дейилади “Интерфакс” хабарида.

Amazon сайтида берилган маълумотга қараганда,  шу пайтгача Amazon Web Services раҳбари бўлган Энди Жесси бош ижрочи директор бўлади.  

Безос директорлар кенгашининг ижрочи раиси бўлиб қолаверади.  

Аввалроқ раҳбариятда ўзгаришлар бўлиши айтилганида Безос санага урғу бериб, роппа-сора 27 йил муқаддам 5 июлда “Amazon” рўйхатдан ўтганини эслатганди.