Пойтахтимизда бўлиб ўтаётган "Янги Ўзбекистон: тараққиёт, инновация ва маърифат" мавзусидаги Халқаро шериклик ташаббуслари ҳафталиги доирасида Тошкент музейида "Амалий санъат дурдоналари" деб номланган кўргазма очилди.
Мазкур кўргазма Маданият ва туризм вазирлиги, Маданий мерос агентлиги, Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти каби ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилди.
[gallery-12572]
Ўзбекистон амалий санъати қадимий ва бой илдизларига, ўз анъана ва мактабларига эга. Мазкур анъаналар Буюк ипак йўли чорраҳасида жойлашган заминимизда тобора ривожланиб, бойиб боргани тадбирда алоҳида эътироф этилди.
Диёримизда қадимда уста-ҳунармандлар томонидан яратилган буюмлар бугунги кунда наинки юртимиз, балки жаҳон музейларида сақланмоқда. Улар тарих, этнография, дизайн санъатига оид билимларимизни бойитишда катта аҳамиятга эга.
Кўргазмада амалий санъатнинг турли йўналишларига оид намуналар тадбир иштирокчилари эътиборига ҳавола этилди.
Назокат Усмонова, Носиржон Ҳайдаров (сурат), ЎзА