Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Амалий ўқув – тезкорликка даъват қилади
12:34 / 2025-06-12

Бухоро вилояти Ромитан туманидаги “Ромитан” газ тўлдириш шохобчасида газ таъминоти филиали ҳамда Ромитан тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими масъул ходимлари томонидан жорий йилнинг 20 май кунидан 20 июнь кунига қадар ўтказилаётган “Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича долзарб 30 кун” тадбири доирасида амалий ўқув ташкил этилди.

Унда иштирок этган масъуллар аҳолига суюлтирилган газни хавфсиз етказиш ҳамда фавқулодда ҳолат юзага келганда зудлик билан унинг олдини олиш ишларига эътибор қаратилди. Махсус тактик ўқув машқлари дастлаб фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш хизматлари ҳамда ўтказилаётган ўқув машқи бўйича йўриқнома ўтказилди. 

Шундан сўнг объектда шартли фавқулодда ҳолат юзага келди. Маиший газ баллонни суюлтирилган газга тўлдириш давомида ходимнинг ҳушдан кетиш жараёни кузатилди. Зудлик билан тез ёрдам кўрсатилди, туман Тез тиббий ёрдамга мурожаат қилинди. Тез тиббий ёрдам вакиллари келиб, ходимга амалий ёрдам кўрсатди. Шартли равишда ташкил этилган фавқулодда вазиятда жабрланган ходим қутқарилди.

Тадбир давомида хавфсизлик масалаларига эътибор қаратилди, тушунтиришлар берилди. Нафақат ойлик доирасида, балки йил давомида хавфсизликка эътибор бериш лозимлиги таъкидланди. Ҳамкорликда ўтказилаётган ўқувда ойлик моҳиятини кенг англаш, объектда ёнғинга сабаб бўладиган ҳар қандай омилни бартараф этиш юзасидан масъулларга вазифалар белгиланди.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.