Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Амалий ишлар ўз самарасини бермоқда
09:55 / 2023-05-27

“Қорадори – 2023” кенг кўламли тезкор тадбирлар давомида Бухорода тўртта ҳолатда гиёҳвандлик воситаларини экиб етиштириш билан боғлиқ жиноятлар фош этилди. Бу ҳақида вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.

Бухоро вилоятида бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда ўтказилаётган тезкор суриштирув ҳамда комплекс профилактик тадбирлар ўз самарасини бермоқда. Вилоятга кириш-чиқиш ҳамда туманлараро чегара масканларида алоҳида кузатув постлари ташкил этилган. Гиёҳванд ҳамда психотроп моддаларнинг республика, вилоят ва маҳаллаларга кириб келиши, қонунга хилоф равишда экиб парваришлаш, тайёрлаш ва сотиш билан боғлиқ жиноий ҳолатларни фош этиш мақсадида тезкор тадбирлар ўтказилмоқда.  

Жумладан, Ғиждувон тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида туманнинг Кўлижаббор маҳалласида яшовчи, 1972 йилда туғилган фуқаро А.Т.нинг хонадони ва ёрдамчи хўжалигидаги экин ерлари кўздан кечирилди. Томорқада 1 туп “Каннабис” ўсимлигини қонунга хилоф равишда экиб, етиштириб келинаётгани аниқланди.  

Қоракўл тумани ИИБ ходимлари томонидан туманнинг Янгибозор маҳалласида яшовчи, 1983 йилда туғилган фуқаро А.Г. томорқасида 6 туп “Каннабис” ўсимлиги етиштираётгани фош этилди.  

Бухоро тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида туманнинг Қавола Маҳмуд маҳалласида яшовчи, 1965 йилда туғилган фуқаро Д.Ҳ. яшаш хонадонининг томорқа ерида 18 туп “Каннабис” ўсимлигини етиштириб келаётганлиги, шунингдек, яна худди шу туманнинг Шергирон маҳалласида яшовчи, 1974 йилда туғилган фуқаро Х.С. нинг томорқа ерида ҳам 18 туп “Каннабис” ўсимлиги парваришлаб келаётганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Зариф Комилов, ЎзА