Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди
16:41 / 2024-12-12

Бухоро вилоятида Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ходимлари, шаҳар-туман ҳокими ўринбосарлари ҳамда бошқарманинг ҳамкор ташкилотлари масъуллари иштирокида соҳада амалга оширилаётган ишлар юзасидан таҳлилий-танқидий йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишни вилоят ҳокимининг ўринбосари Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Ҳафиза Артикова олиб борди. 

Унда хотин-қизлар бандлиги ва тадбиркорлиги, эрта турмуш ва эрта туғруқнинг олдини олиш, аёллар жиноятчилиги, хотин-қизларга нисбатан тазйиқ, зўравонликларни олдини олиш, миграция, оналар ва болалар саломатлиги масалаларида амалга оширилаётган ишлар ҳудудлар кесимида таҳлил қилинди. 

Таъкидланганидек, жорий йилнинг 5 ноябрь ҳолатига 19 456 нафар хотин-қизлар бўш(вакант) ва янги яратилган иш ўринларига жойлаштирилди. 5435 нафар хотин-қизлар ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинди. 482 нафар хотин-қизларга “Бандликка кўмаклашиш” давлат жамғармасидан 3 миллиард 795,8 миллион сўм миқдорида, 2 759 нафарига аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармасидан 17 миллиард 432,3 миллион сўм миқдорида субсидия ажратиш орқали бандлигини таъминлашга кўмаклашилди. 

АТ “Халқ банки” Бухоро филиали томонидан 9321 нафар, “Микрокредит банк” орқали 6 367 нафар, “Бизнесни ривожлантириш банки” орқали 2039 нафар хотин-қизларнинг лойиҳаларига имтиёзли кредитлар ажратиш орқали бандлиги таъминланди. Шунингдек, ўзини ўзи банд қилиш орқали 46 минг 672 нафар, узоқ муддатга ер ажратиш орқали деҳқон хўжалиги сифатида 58 минг 414 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланишига эришилди. 

Йиғилишда иш самарадорлигини ошириш, қайд қилинган камчиликлар ва муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди. 

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.