English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди
20:18 / 2021-04-29

Бухоро вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан ўтказилган матбуот анжуманида жорий йилнинг биринчи чорагида табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, ер, сув, ўрмон, ер ости бойликлари, атмосфера ҳавоси, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ҳамда улардан оқилона фойдаланиш борасида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди.

Таъкидланишича, 2021 йилнинг ҳисобот даврида ўтказилган 811 та давлат экологик назорат тадбирларида 758 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган. Вилоятнинг 535 та корхоналаридан 991,744 миллион сўм компенсация тўловлари ундирилган. Вилоят ҳудудидаги ноқонуний чиқиндихоналар бартараф этилиб, 30 тоннадан зиёд қаттиқ-маиший чиқиндилар чиқариб ташланган.

Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш йўналиши бўйича 193 маротаба рейд тадбирлари ўтказилган. 161 та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланиб, уларга 40,4 миллион сўм маъмурий жарима қўлланилган.

[gallery-2228]

2021 йил давлат дастурига асосан 32 та махсус чиқинди ташувчи транспортлар, 4 та бульдозер техникалари, 69 дона контейнерлар сотиб олиниши режалаштирилган.

Вилоятда 2020 йил куз ва 2021 йил баҳор мавсумида кўчат экиш ҳажмлари бўйича манзилли дастур ишлаб чиқилган. Ҳудудларда экилган дарахт ва буталар ҳисоби жойларда тузилган ишчи гуруҳлар томонидан мувофиқлаштирилиб кунлик маълумотлар kuchat2021.uz сайтига жойлаштирилмоқда. Вилоят бўйича 14717,7 туп манзарали ҳамда мевали дарахт ва бута кўчатлари экилган. Ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига зарар етказган ҳуқуқбузарлар жаримага тортилган.

Матбуот анжуманида соҳа мутахассислари журналист ва блогерларнинг саволларига батафсил жавоб берди.

Зариф Комилов, Тоҳир Истатов (сурат), ЎзА