Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари Акмалхўжа Мавлонов ижтимоий-иқтисодий ҳолатни ўрганиш, амалга оширилган ислоҳотлар билан яқиндан танишиш мақсадида Бухоро вилоятида бўлди. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари Акмалхўжа Мавлонов ижтимоий-иқтисодий ҳолатни ўрганиш, амалга оширилган ислоҳотлар билан яқиндан танишиш мақсадида Бухоро вилоятида бўлди.
Вилоят прокурори Маҳмуд Истамов ва бир қатор мутасадди раҳбарлар ҳамроҳлигида дастлаб Олот тумани “Усмон шайх” маҳалла фуқаролар йиғинида Бош прокуратура ташаббуси билан қад ростлаётган янги мактабгача таълим ташкилотида олиб борилаётган ишлар билан танишди.
Мактабгача таълим ташкилоти 180 ўринга мўлжалланган бўлиб, қурилиш лойиҳаси учун Бош прокуратура маблағлари ҳисобидан 5 миллиард 600 миллион сўм ажратилган. Бино давлатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги олдидан фойдаланишга топширилади.

Мутасадди раҳбарлар тумандаги “Обод қишлоқ” дастурига киритилган “Арабхона” маҳалла фуқаролар йиғини биноси фаолияти, у ерда олиб борилаётган ишларни кўздан кечирди. Ишни сифатли олиб бориш юзасидан мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди. Туманда қурилаётган “ЭКО бозор”да амалга оширилаётган ишлар билан ҳам танишилди.
Мутасадди раҳбарлар Қоракўл тумани “Мироб” маҳалла фуқаролар йиғинининг янги биноси очилиш маросимида иштирок этди. Барча қулайликларга эга, шинам маҳалла биноси аҳоли хизматида. Кекса отахонлар, маҳалла фаоллари яратилаётган қулайликлардан миннатдор.

Қоракўл халқаро математика мактабида бўлган раҳбарлар мазкур таълим масканида ўқувчилар учун яратилган шароитлар, ихтисослашган синф хоналарининг замонавий, инновацион моддий-техник базаси ҳамда мактабда фаолият олиб бораётган ўқитувчи-педагоглар жамоаси, таҳсил олаётган ўқувчиларнинг қўлга киритган ютуқларини эшитиб, уларнинг келгуси ишларида омад тилашди.
Кейинги манзил Бухоро шаҳридаги “Обод маҳалла” дастурига киритилган “Ҳамид Олимжон” маҳалла фуқаролар йиғинида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари ва янги лойиҳалар билан танишишдан бошланди. Раҳбарлар ҳудуддаги ҳунармандлар фаолиятини ҳам ўрганишди.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари А.Мавлоновнинг вилоятда амалга оширилган ислоҳотлар билан танишиши давом этмоқда.
Зариф Комилов, ЎзА