Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Амалдаги вазифалар ва истиқболдаги режалар белгиланди
15:10 / 2021-08-20

“Миллий тикланиш” демократик партияси Сурхондарё вилоят кенгашининг навбатдаги VII конференцияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси вилоят кенгаши аъзолари, ЎзМТДП вилоят кенгаши раиси ўринбосарлари, девон ходимлари, туман (шаҳар) кенгашлари раислари ва делегатлар иштирок этди.

Конференцияни вилоят кенгаши раиси Сайдулло Абдуримов олиб борди. Таькидландики, Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси Сурхондарё вилоят кенгаши ходимлари, маҳаллий кенгашлар. депутатлари ҳамда фаолларининг дунёқараши бутунлай ўзгариб, бевосита халқ ичига кириб борган. Улар жойларда маҳаллабай, хонадонбай ишламоқда. Партия устави доирасида халқимиз манфаатларини таьминлашга интилмоқда. Айни пайтда жорий йилнинг 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Президент сайловига пуҳта ҳозирлик кўрмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Сайлов Кодексида маъмурий-ҳудудий тузилмалардан бирида, яъни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида сиёсий партиялар имзолар умумий миқдорининг кўпи билан саккиз фоизини тўплаши белгиланган. Шунга мувофиқ, Марказий Сайлов комиссияси томонидан берилган намунавий имзо варақалари асосида партия туманлар ва Термиз шаҳарида 23 минг 100 нафар сайловчининг имзосини тўплаши лозим.

– Бу жараёнда иш, хизмат, ўқиш ва аҳоли яшаш жойларида имзо варақалари тўплаш тадбирлари қонунчиликда белгиланган тартибда олиб борилмоқда, – деди партия вилоят кенгаши раиси Сайдулло Абдуримов. – Имзо варақаларини тўлдириш жараёнида таълим, фан ва маданият соҳаси ходимлари, ҳунармандлар, ижодкор зиёлилар, ёшлар партиямиз ғоя ва мақсадларига хайриҳоҳ эканликларини кенг намоён этмоқда.

Анжуманда Президентлик сайловида муносиб иштирок этиш, партия съездига делегатлар сайлаш ҳамда ЎзМТДП Сурхондарё вилояти кенгаши аъзоларининг таркибига конференциялар оралиғидаги даврда киритилган ўзгартиришларни тасдиқлаш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг VII съездига 16 нафар делегат сайланди.

Конференцияда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, Ўз