French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Амалдаги давлат раҳбари етарли миқдорда овоз тўплашга муваффақ бўлди
06:57 / 2020-07-13

Полшанинг амалдаги давлат раҳбари Анжей Дуда президентликнинг иккинчи муддатига сайланиш учун зарур бўлган овозни тўплашга муваффақ бўлди.

Полшанинг амалдаги давлат раҳбари Анжей Дуда президентликнинг иккинчи муддатига сайланиш учун зарур бўлган овозни тўплашга муваффақ бўлди. “Ipsos” ижтимоий лабораторияси эълон қилган президентлик сайловларига оид натижалар шундан далолат беради.

Иккинчи турда «Ҳуқуқ ва адолат» партияси номзоди Анжей Дуда 50,4 фоиз овоз тўплади, унинг рақиби – мухолифатдаги «Фуқаролик коалицияси» партиясидан номзод Рафал Тшасковскийга эса сайловчиларнинг 49,6 фоизи овоз берган. Сайловчиларнинг иштироки 68,9 фоиз бўлгани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, булар дастлабки натижаларга оид маълумотлар. Якшанба куни бўлиб ўтган сайловларнинг натижаси расман бугун – душанба куни эълон қилинади.