Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Алпомиш ва Барчиной” халқаро турнирида мерганларимиз 4 та олтин медалга сазовор бўлди
16:21 / 2025-05-19

Пойтахтимиздаги Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида камондан отиш бўйича ўтказилган III “Алпомиш ва Барчиной” халқаро мусобақасида мамлакатимиз спортчилари 5 та медалга эгалик қилди.

Бугун, 19 май куни халқаро турнирнинг финал беллашувлари ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Миллий гвардия қўмондонлиги ва Миллий олимпия қўмитаси мутасаддилари иштирок этган финал баҳслари якунида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 4 та олтин ва 1 та кумуш медалга сазовор бўлди.

Тақдирлаш маросимида таъкидланганидек, 8 та давлатнинг 100 нафардан ортиқ мерганлари иштирокида ўтган мусобақалар спортчиларимизнинг маҳоратини ошириши билан бирга, ушбу спорт турининг оммавийлигини таъминлаш йўлида муҳим аҳамият касб этади.

Т.Рўзиев, ЎзА