Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Алоқачи фахрийлар ёшлар билан учрашди
11:37 / 2023-05-07

ФОТОРЕПОРТАЖ

Андижон вилоят ахборот-кутубхона марказида 7 май - Алоқа ходимлари куни муносабати билан “Моҳир алоқачилар” мавзуида “Уч авлод учрашуви” ўтказилди. 

Ҳозирги даврда алоқа, замонавий ахборот технологиялари тармоғи барча мамлакатларда иқтисодиётнинг энг муҳим тармоқларидан бири сифатида тараққий этмоқда. Юртимизда ҳам бу соҳа тобора ривожланмоқда. 

Инсоният тамаддуни тараққиётида янги саҳифа очган ва бутун дунёдаги инсонлар орасида мулоқотнинг энг қулай ва ишончли технологияси ҳисобланган алоқа хизмати ходимларининг касб байрами мамлакатимизда бир неча йилдан буён муносиб нишонланиб келинади. 

Учрашувда узоқ йиллар мазкур соҳада хизмат қилган ва соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшган меҳнат фахрийлари, ҳозирда соҳада фаолият олиб бораётган мутахассислар ва ёшлар иштирок этди. 

Тадбир аввалида марказ директори Г. Исмоилова ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳаси мутахассисларини касб байрами билан самимий қутлади. Фахрийлар алоқа касбининг сир-асрорлари, улар меҳнат қилган давр билан ҳозирги кундаги ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳаси хусусида сўз юритди. Мутахассислар тармоқ турлари ва уларнинг ривожланиши ҳақида ўқувчи-ёшларга батафсил маълумот берди. 

Тадбир давомида 43-МТМ тарбияланувчилари томонидан ижро этилган рақслар гулдастаси, Андижон горнизони оркестри ва вилоят мусиқали драма театри созандаларининг мусиқали чиқишлари ва дилбар қўшиқлари барчага байрамона кайфият улашди. 

[gallery-11764]

Ахборот-кутубхона маркази томонидан ташкил этилган “Ёрқин келажакка эга соҳа вакиллари” номли адабиётлар кўргазмаси иштирокчи ёшларда касб танлашларига кўмак бериши билан катта аҳамият касб этди. 
 

Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ (сурат), ЎзА