Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Алоҳида таълимга эҳтиёжи бўлган болаларга қандай шароитлар яратилмоқда?
10:04 / 2022-04-14

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Лайло Рустамова иштирокида брифинг ташкил этилди.

Унда сўнгги вақтларда жамоатчилик диққат марказида турган мавзу — алоҳида таълимга эҳтиёжи бўлган болаларга таълим бериш йўналишида давлат томонидан амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумот берилди.  

Айтиш жоизки, бугунги кунда республикада 86 та, жумладан, 4 та таянч ҳаракати шикастланган ва нутқида нуқсони бор, 14 та кўзи ожиз ва заиф кўрувчи, 18 та кар ва заиф эшитувчи ва 50 та ақли заиф болалар учун ихтисослаштирилган мактаблар мавжуд. Бундан ташқари,  22 та санаторий шаклидаги таълим муассасалари фаолият юритиб, уларда 28 159 нафар ўқувчи таълим ва тарбия олади. Шунингдек, ушбу муассасалар томонидан 8668 нафар ногирон болаларга уйда якка тартибда таълим берилади.

Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар таълимини ташкил этишда уларга етарли даражада шарт-шароитлар яратиш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилди.  Жумладан, таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун 2021 давлат бюджети ва ҳомийлар ҳисобидан жами 101,2 млрд. сўм маблағ ажратилди. «Замин» халқаро жамоат фонди ёрдамида кар ва заиф эшитувчи болалар учун таълим муассасаларида замонавий компьютер синф хоналари ташкил этилди, роботехника жиҳозлари ва ўқув қўлланмалари етказилди. Бундан ташқари, 11 та кар ва заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатларига эшитиш учун махсус техник жиҳозлар билан жиҳозланди.  Шунингдек, 2000 нафар кар ва заиф эшитувчи болаларга «Замин» халқаро жамоат фонди кўмагида эшитиш мосламалари ўрнатилди.

Давлат томонидан кўзи ожиз болалар учун ҳам бир қатор ишлар амалга оширилди. Хусусан, Тошкент шаҳридаги кўзи ожиз болалар мактаб-интернатида компьютер маркази фаолияти йўлга қўйилди. 14 та кўзи ожиз болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари 3 минг дона махсус жиҳозлар (грифель ва прибор) билан таъминланди ва барча муассасалар юқори тезликдаги оптик толали интернет билан таъминланди.

Файзулло Яҳёев, ЎзА