Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Алло, Давлат хизматлари марказими?» «Cалл-марказ»га мурожаатлар
09:24 / 2022-02-01

Давлат хизматлари марказларига ҳар куни фуқаролар турли масалаларда мурожаат қилиб келади. Шунингдек, марказларда йўлга қўйилган «Cалл-марказ»лари орқали ҳам вилоят аҳолисидан қайсидир хизматдан фойдаланиш, тегишли хизматни онлайн олиш, зарур ҳужжатлар ва баъзида соғлиғи ёки бошқа ижтимоий сабаблар билан хизматни уйига келиб кўрсатишларини сўраб, қўнғироқ қиладиган юртдошларимизни учратиш мумкин.

Бежизга бу ҳақида гап бошламадик. Булунғурнинг «Меҳржон» маҳалласида яшовчи У.Содиқова биринчи гуруҳ ногирони. Шу кунлари соғлиғидаги муаммолар сабаб эшик хатлаб кўчага ҳам чиқолмаётган эди. Лекин ўз мулкида бўлган нотурар бинони қисқа фурсатда давлат рўйхатидан ўтказиш керак. Марказга борай деса, илож йўқ. Қишлоқнинг содда, муштипар аёли эмасми, хизматни онлайн тарзда ҳам ололмайди. Шунда у Булунғур туман Давлат хизматлари маркази «Cалл-марказ»ига қўнғироқ қилиб, бу борада амалий ёрдам сўради.

 Марказ ходимлари шу заҳоти фуқаро маълум қилган манзилда бўлиб, давлат хизматини сайёр тартибда кўрсатишди. У.Содиқова хонадонидан чиқмаган ҳолда ўз мулкидаги нотурар бинони 5 дақиқада давлат рўйхатидан ўтказишга мушарраф бўлди.

 — Давлат хизматларидан фойдаланишда биз каби кекса ва ногиронларга яратилган бундай қулайликлар албатта қувонарли, — дейди У.Содиқова. — Қўнғироқ қилганимда очиғи келишларига шубҳа билан қарагандим, лекин мана келиб, хизматни аъло даражада кўрсатиб кетишяпти. Президентимиз илгари сураётган инсон қадри, давлат идоралари халқимиз учун сингари тамойиллари ижросини кўрдим.  

 Шунингдек, туман Давлат хизматлари маркази томонидан «Ғўбдин» МФЙ да яшовчи фуқаро Ш.Саттаровнинг мурожаатига асосан у истиқомат қилаётган хонадонга бориб, сайёр тартибда фуқаронинг иккинчи гуруҳ ногиронлиги бўйича нафақа тайинлаш хизмати юзасидан аризаси кўриб чиқилиб, мурожаат шу куннинг ўзида қаноатлантирилди ва фуқарога нафақа тайинланди.  

Таъкидлаш керакки, «Cалл-марказ»лари фуқаролар билан тўғридан-тўғри алоқани ўрнатиб, уларнинг давлат хизматларига бўлган талаб ва эҳтиёжларини тезкор, қулай ва шаффоф равишда ҳал этиш имкониятини бермоқда.

 Эслатиб ўтамиз,  «2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан тасдиқланган Дастурга (https://t.me/davxizmat/8272?single) кўра,  жорий йилдан Давлат хизматлари марказларида кекса ва ногиронларга давлат хизматларини кўрсатиш соддалаштирилмоқда.

ЎзА