Аллашева Наргиза Аралбаевнанинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Инновацион иқтисодиётни ривожлантириш шароитида минтақа саноатини бошқариш тизимини такомиллаштириш (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида)” мавзусида
Аллашева Наргиза Аралбаевнанинг 08.00.13 – “Менежмент” ва 08.00.03 -“Саноат иқтисодиёти” ихтисосликлари бўйича “Инновацион иқтисодиётни ривожлантириш шароитида минтақа саноатини бошқариш тизимини такомиллаштириш (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида)” мавзусидаги иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ҳузуридаги PhD.03/30.01.2020.I.20.06 рақамли Илмий кенгашнинг 2026 йил 16 февраль куни соат 11:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 230112, Нукус шаҳри, Ч.Aбдиров кўчаси, 1-уй. Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
Тел.: (99861) 223-60-78
e-mail: karsu_info@edu.uz