Алламуратова Гулчехра Махсетбаевнанинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Инновацион иқтисодиёт шароитида хизмат кўрсатиш тармоқларида бошқарув салоҳиятини ошириш” мавзусида
Алламуратова Гулчехра Махсетбаевнанинг 08.00.05 – “Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти” ва 08.00.13 – “Менежмент” ихтисосликлари бўйича “Инновацион иқтисодиёт шароитида хизмат кўрсатиш тармоқларида бошқарув салоҳиятини ошириш” мавзусидаги иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ҳузуридаги PhD.03/30.01.2020.I.20.06 рақамли Илмий кенгашнинг 2026 йил 16 февраль куни соат 14:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 230112, Нукус шаҳри, Ч.Aбдиров кўчаси, 1-уй. Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети
Тел.: (99861) 223-60-78
e-mail: karsu_info@edu.uz