Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ғалла режасини 107,1 фоизга бажарган фермер аёлни вилоят ҳокими тақдирлади
18:40 / 2020-06-02

Бунинг самарасида 87 тонналик ғалла хирмони яратилиб, белгиланган давлатга дон сотиш шартномавий режа ошириб бажарилди.


Боёвут тумани Усмон Юсупов номидаги сув истеъмолчилари уюшмаси ҳудудидаги Назокат Норхўжаева раҳбарлигидаги «Миришкор нафосат гулшани» фермер хўжалиги Сирдарё вилоятида биринчи бўлиб ғалла шартномавий режасини 107,1 фоизга бажарди.

Хўжалик ғаллакорлари ўтган 2019 йилнинг кузида 26,3 гектар майдонга барака уруғи қадаб, парваришлади. Барча агротехник тадбирлар ўз вақтида ва сифатли амалга оширилди. Бунинг самарасида 87 тонналик ғалла хирмони яратилиб, белгиланган давлатга дон сотиш шартномавий режа ошириб бажарилди.

«Миришкор нафосат гулшани» фермер хўжалиги раҳбари Назокат Норхўжаева аёл бўлишига қарамай деҳқончиликни ўзига касб қилган, ғалла етиштириб, уни ортиғи билан топширган ва давлат хирмонига қўшган ҳиссаси вилоят ҳокими Ғ. Мирзаев томонидан муносиб тақдирланди. Вилоятда биринчи бўлиб давлатга ғалла сотиш режасини бажаргани учун фермер хўжалиги раиси Назокат Норхўжаевага вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиғи ва катта экранли телевизор совға қилинди.

Фермер хўжалиги даласида ғалла ўрим-йиғими қизғин давом этмоқда.