Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ғалла парваришида муҳим масалалар белгилаб олинди
17:40 / 2019-11-02

“Ўзагрокимёҳимоя” акциядорлик жамиятида жорий йил якунларига тайёргарлик кўриш ҳамда 2020 йил ғалла ҳосилини етиштиришда агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.


“Ўзагрокимёҳимоя” акциядорлик жамиятида жорий йил якунларига тайёргарлик кўриш ҳамда 2020 йил ғалла ҳосилини етиштиришда агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Тизим ташкилотлари мутахассислари, бошқарма ва хизмат бошлиқлари иштирок этган тадбирда ўтган давр мобайнида пайдо бўлган муаммолар, ҳудудий жамиятларни молиявий соғломлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар, ечимини кутаётган масалалар таҳлил қилиниб, агротехник тадбирларини ўтказиш учун техникаларни мавсумга тайёрлаш масалалари кўриб чиқилди.

photo_2019-11-02_17-28-32.jpg

Мажлис давомида ҳудудий “Агрокимёҳимоя” акциядорлик жамиятлари директорлари ҳисоботлари тингланиб, камчиликларни олдини олиш, тўлов интизомини мустаҳкамлаш бўйича вазифалар белгиланди. Хусусан, ғаллазорларда турли касаллик ва зараркунандаларга қарши курашда суспензияга гербицид ва фунгицидларни биргаликда қўллаш муҳим ўрин тутади. Ғалла майдонларига комбинациялашган ҳолда ишлов бериш далага техника воситаларининг камроқ киришини таъминлаб, пайҳоннинг олдини олиш, пировардида иқтисодий самарадорликка эришишга хизмат қилиши қайд этилди.

Йиғилишда мутахассисларга 2020 йил ҳосили учун экилган бошоқли дон экин майдонларида агротехник тадбирларини ўтказиш учун пухта тайёргарлик кўриш, минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар захирасини яратиш юзасидан тегишли тавсия ва топшириқлар берилди.