Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Алла — миллат онасининг қўшиғи (+видео)
16:27 / 2025-12-19

Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмита ҳамда Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида турли миллат вакиллари иштирокида “Халқлар оналари муштараклиги: Алла фестивали” ўтказилди.

Тадбирда Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмита, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси масъул раҳбарлари, “Биродар” шаҳарлар альянси, “Ватандошлар” жамоат фонди вакиллари, дўстлик жамиятлари ва миллий маданий марказлар фаоллари иштирок этди.

Фестиваль аввалида иштирокчилар учун миллий маданий марказлар павильонига саёҳат ташкиллаштирилди.

Тадбирда алла айтиш санъати орқали болага миллий руҳ сингдириш, оналарнинг фарзанд тарбиясидаги беқиёс ўрни, аёлларнинг маънавий-маърифий салоҳиятини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.  

Ўзбек, қорақалпоқ, қозоқ, рус, татар, туркман, тожик, корейс ва бошқа миллатларга хос аллалар жонли ижрода намойиш этилди. Ҳар бир чиқишда она меҳри, миллий қадриятлар ва оилавий анъаналар муштарак ғоя сифатида талқин қилинди. Шунингдек, болани парваришлаш, бешикка солиш, йўргаклаш ва она сути билан озиқлантириш бўйича амалий мастер-класслар ташкил этилди.

Фестиваль доирасида “Китобхон оналар совғаси” номли маърифий акция ҳам ўтказилди. Унда маҳалла хотин-қизлар фаоллари ҳамда “Оқила аёллар” ҳаракати аъзолари томонидан ёш оилалар, никоҳланаётган келин-куёвларга китоблар туҳфа этилди. Оилада китобхонлик маданиятини мустаҳкамлашга қаратилган ташаббуслар илгари сурилди.

Тадбир якунида барча иштирокчилар ҳамкор ташкилотлар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.  

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/4XQxek4V5GQ" title="Alla — millat onasining qo‘shig‘i" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Нигора Раҳмонова, Ойбек Давронов (видео), Улуғбек Тўхтаев (монтаж), ЎзА