Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Алкоголь ва тамаки: Самарқанд ва Тошкентда ноқонуний муомалага қарши чоралар кўрилди
18:40 / 2024-07-25

Самарқанд ва Тошкент шаҳарларида ноқонуний алкоголь ва тамаки маҳсулотларини муомалага киритиш ҳолатлари аниқланиб, уларга қарши чоралар кўрилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда «Ш.п.» МЧЖ раҳбари М.Ж. ва дўкон сотувчиси Р.Ж. ҳеч қандай ҳужжатсиз, умумий баҳоси 45,6 миллион сўм бўлган 38 турдаги алкоголь ва 2 минг 1 қути тамаки маҳсулотларини ноқонуний равишда сотувга қўйганликлари аниқланди. Ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Шу билан бирга, Департаментнинг Юнусобод туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган А.С. (муқаддам судланган) харидорга «Esse change» номли акциз маркасиз тамаки маҳсулотини сотган вақтида ушланиб, унинг ёнидан сотиш мақсадида сақлаб келинган, умумий баҳоси 40,2 миллион сўмлик 102 турдаги жами 1 минг 251 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб хабар берди Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг матбуот хизмати.

ЎзА