Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши билан боғлиқ қандай чекловлар ўрнатиляпти?
14:40 / 2021-08-06

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси томонидан “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклашнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш” мавзуида тадбир ўтказилди.

Унда иштирокчилар томонидан “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги қонун лойиҳасидаги нормалар атрофлича кўриб чиқилди. Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ўқишга тайёрланмоқда.

Мамлакатимизда алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш соҳасида қатор қонун ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган бўлса-да, уларнинг амалиётда ижро этилиш ҳолати қониқарли даражада эмас.

Амалдаги қонун ҳужжатларида тамаки маҳсулотини реализация қилиш юридик шахслар томонидан амалга оширилиши белгиланган. Лекин кундалик ҳаётда бундай маҳсулотнинг чакана савдоси билан аксарият ҳолатларда якка тартибдаги тадбиркорлар ноқонуний шуғулланишига сабаб бўлмоқда.

Тадбирда қайд этилганидек, қонун лойиҳаси билан алкоголь ва тамаки маҳсулотлари, тамаки ва никотин истеъмол қилиш учун мосламаларни реализация қилишга доир чекловлар кенгайтирилмоқда.

Хусусан, бундай маҳсулот ва мосламаларни йигирма бир ёшга тўлмаган шахсларга ва йигирма бир ёшга тўлмаган шахслар томонидан савдо автоматлари орқали, электрон тижорат шаклида (маҳаллий кўпикланадиган ва табиий винолар бундан мустасно), сайёр ва тарқатма (қўлда, лотокларда, саватчаларда, қўл аравачаларида) савдо йўли билан, масофавий сотиш усулида, турғун савдо объектларидан ташқарида, дорихоналарда, болалар учун товарларни реализация қилишга мўлжалланган хоналарда, болалар ўйинчоқлари, конфетлар ёки болалар учун мўлжалланган бошқа товарларига ўхшатиб ишланган бўлса, истеъмол ўровида йигирма донадан кам сигарета бўлса реализация қилишни тақиқлаш кўзда тутилмоқда.

— Қонун лойиҳаси билан алкоголь ва тамаки маҳсулотлари, тамаки ва никотин истеъмол қилиш учун мосламаларни сотаётган сотувчи кўриниши йигирма ёшдан кичик кўринган харидордан унинг шахси ва ёшини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатишни талаб қилиши, ҳужжат мавжуд бўлмаган тақдирда эса, бундай маҳсулотлар ва мосламаларни сотишни рад этиши шартлиги белгиланмоқда, — дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Қизилгул Қосимова. - Қонун лойиҳасида алкоголь ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш мумкин бўлмаган жамоат жойларининг аниқ рўйхати кўрсатилиб, чекиш учун ажратилган махсус жойларга минимал талаблар белгиланмоқда. Ушбу қоидаларнинг ижро этилишини таъминлаш учун масъул шахслар мажбуриятлари аниқланмоқда.  

Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларининг мажбуриятлари белгиланмоқда. Тамаки маҳсулотининг истеъмол ўровига (қутисига) тиббий огоҳлантиришларни жойлаштириш учун ажратилган майдон юзаси 40 фоиздан 65 фоизга оширилмоқда.

Тадбирда қонун лойиҳасини такомиллаштириш юзасидан қатор таклифлар берилди. Ушбу таклифлар депутатлар томонидан атрофлича ўрганилиб, лойиҳада ўз аксини топадиган бўлди.

[gallery-3318]

 Н.Насриев, УзА