Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасини камайтириш масалалари кўриб чиқилди
15:08 / 2024-10-07

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент қошидаги Aлкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси томонидан соҳага ихтисослашган тадбиркорлик субъектлари фаолиятида рақамлаштириш ва ахборот тизимларини жорий этиш юзасидан давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда Рақамли технологиялар вазирлиги, Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази, aхборот технологияларига ихтисослашган ташкилот ходимлари, йирик ишлаб чиқарувчи корхона вакиллари билан биргаликда истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмаси ҳажмини ҳисобга олиш ахборот тизими, хавфни таҳлил қилиш тизими каби масалалари муҳокама қилинди.

Истеъмол ва техник этил спирти ташувчи автотранспорт воситалари ҳаракатини марказлаштирилган тарзда мониторинг ва назорат қилиш имкониятига эга геоахборот тизимини бошқа манфаатдор идораларнинг ахборот тизимлари билан интеграция қилиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Соҳада бу каби янги тизимларни яратишда ишлаб чиқарувчи корхоналарни босқичма-босқич интеграция қилиш бўйича режа-график ишлаб чиқилди.

Бу жараён республикадаги барча спирт ва алкоголь ишлаб чиқарувчи корхоналарни қамраб олади ва бу орқали маҳсулотларнинг ноқонуний айланмасини камайтириш ҳамда акциз солиғи тўловларини тўлиқ ҳисобга олиш имконияти оширилади.

Қайд этилганидек, жорий йилда 68 та истеъмол ва техник этил спирти ҳамда алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналарида реализация қилинган этил спирти ҳамда ишлаб чиқарилган алкоголь маҳсулотлари миқдорининг онлайн ҳисобини юритадиган электрон ўлчов ускуналарининг ҳисобга олиш ахборот тизимига интеграция қилиниши режалаштирилган.

Шунингдек, ишлаб чиқарувчи корхоналарга видеокузатув воситалари ўрнатилиши юзасидан қўшимча талабномалар йиғилиб, зарур чоралар кўрилмоқда.

Гулноза Бобоева, ЎзА