Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини харид қилишда нақдсиз ҳисоб-китобга ўтиш белгиланди
2026 йил 1 апрелдан бошлаб алкоголь ва тамаки маҳсулотларини харид қилишда тўловлар фақатгина нақдсиз тарзда қабул қилинади.
Тўловни банк картаси, электрон тўлов иловалари ёки QR-код орқали амалга ошириш мумкин.
Бу харидорлар учун янада қулай ва тезкор. Энг муҳими, савдо жараёни очиқ ва шаффоф бўлади, қонунбузарликларнинг олди олинади.
ЎзА