Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Алкоголь ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркалари жорий этилади
17:41 / 2020-02-05

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркалари жорий этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркалари жорий этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ҳужжат лойиҳасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2006 йил 7 ноябрдаги ПҚ-505-сон қарорига мувофиқ ҳамда алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ноқонуний ишлаб чиқарилиши ва сотилишига йўл қўймаслик юзасидан назоратни янада кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарори билан 2020 йил 1 апрелдан бошлаб алкоголь ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркалари жорий этилади.

Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган ва унинг ҳудудига олиб кириладиган алкоголь ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркалари намуналари ва тавсифлари иловага мувофиқ тасдиқланади.

Эски намунадаги акциз маркалари билан маркаланган ҳамда улгуржи ва чакана савдо тармоғидаги алкоголь ва тамаки маҳсулотлари янги намунадаги акциз маркалари жорий этилган кундан бошлаб тўққиз ой ўтгач маркаланмаган деб ҳисобланади ва белгиланган тартибда олиб қўйилади.