Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси нима билан шуғулланиши ҳақида биласизми?
19:15 / 2019-10-14

Қисқа фурсатда бир триллиондан зиёд акциз солиғи тўланган бўлиб, тўртинчи чоракда бу бордаги тушумлар 420 миллиард бўлиши мўлжалланмоқда.


– Жорий йилнинг февралида ташкил топган инспекция истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш, шунингдек алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси бўйича фаолиятни лицензиялаштириш, ишлаб чиқариш ҳамда айланма ҳажмларини мониторинг қилиш каби ишларни бажаради, –дейди Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси бошлиғи ўринбосари Л.Умурзоқов. – Ана шу жараёнда тизимда фаолият юритадиган корхоналар янги тартибда лицензиялаштирилмоқда. Айрим товарларни маркировка қилишнинг ягона тизимини жорий этиш ва маҳсулотларни ҳисобга олишни электрон базасини яратиш ҳам бизнинг зиммамизда.

Шунингдек, этил спирти ва алкоголь ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг сотган товар сони, ўлчов бирлиги, суммаси ва унга ҳисобланган акциз солиғи ҳамда ҚҚСларни ҳисобини доимий назоратини юритиш учун электрон счёт фактура тизими ишга тушди.

photo_2019-10-14_18-53-14.jpg

Жорий йилнинг ўтган тўққиз ойида Солиқ қўмитаси билан ҳамкорликда олиб борилган назорат тадбирларида бир миллиард 330 миллион сўмлик ноқонуний маҳсулотлар аниқланди. Шунингдек, 170 ортиқ қонун бузилишлари аниқланди. Ўттиз бир ҳолатда жиноий иш қўзғатилган бўлса, қолган вазиятларда маъмурий иш очилди.

Ҳозирги вақтда этил спирти ишлаб чиқарувчи 4, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи 44, улгуржи шароб савдо базаларидан 72, тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи 2 ҳамда тамаки маҳсулотларнинг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи 16 корхоналарда электрон ҳисоб варақ-фактуралар юритилиши таъминланди.

Қисқа фурсатда бир триллиондан зиёд акциз солиғи тўланган бўлиб, тўртинчи чоракда бу бордаги тушумлар 420 миллиард бўлиши мўлжалланмоқда.

Қайд этиш жоизки, Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 5 октябрида қабул қилинган қонунига кўра, Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини олиб кириш ва реализация қилишга доир чеклашлар Республика ҳудудига алкоголь маҳсулотларини полиэтилен, полистирол ва бошқа полимер материаллардан тайёрланган полимер истеъмол идишларида олиб кириш тақиқланади, пиво ва вино маҳсулотлари бундан мустасно.

Шунингдек, бундай маҳсулотларни таълим, спорт ва диний муассасалардан тўғри чизиқ бўйича 200 (икки юз) метрдан кам масофада жойлашган савдо объектлари томонидан (бундан умумий савдо майдони 1000 (минг) квадрат метрдан ортиқ бўлган савдо мажмуалари (бозорлар) ва ярмарка павильонларида савдо қилиш мустасно) реализация қилиш тақиқланиши белгилаб қўйилган.