English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Алкоголь ва тамаки бозорида назорат тизими автоматлаштирилади
15:30 / 2025-10-19

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 октябридаги 650-сонли қарори билан “Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ҳамда тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ва уларнинг айланмасини назорат қилиш бўйича хавфни таҳлил этиш автоматлаштирилган тизимини жорий қилиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Ушбу низом алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ҳамда этил спирти ишлаб чиқариш ва айланмаси жараёнларини рақамли назорат остига олишни кўзда тутади.

Низомнинг асосий мақсади — соҳадаги хавф даражасини таҳлил қилиш орқали ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва тадбиркорлик фаолиятини шаффофлаштиришдир.

Ҳужжат талаблари алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш, ташиш ва реализация қилиш билан шуғулланувчи, шунингдек экспорт-импорт фаолиятини амалга ошираётган тадбиркорлик субъектларига татбиқ этилади.

Хавф даражасини таҳлил этиш жараёнида тадбиркорлик фаолиятини тўхтатиб туриш ёки унга тўсқинлик қилиш қатъиян тақиқланади.

Хавф даражасидан келиб чиқиб, тадбиркорлар уч тоифага ажратилади. Хусусан, хавфи юқори бўлганлар, Хавфи ўртача бўлганлар, Хавфи паст бўлганлар.

Хавф даражаси юқори бўлмаган тадбиркорларга эса шахсий кабинет орқали огоҳлантирувчи хабарнома юборилади ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш тавсия этилади.

Ш. Маматуропова, ЎзА