Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Алишер Юнусов: йилига 140 мингдан ортиқ тайёр маҳсулот ишлаб чиқарамиз
11:29 / 2025-05-14

Аввал хабар қилинганидек, бугун пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ”да “TextileExpo Uzbekistan–2025. Баҳор” 24-халқаро кўргазмаси ўз ишини бошлади.

Мазкур нуфузли тадбирда хорижий компаниялар билан бир қаторда мамлакатимиз тўқимачилик ва енгил саноат соҳасида фаолият юритаётган маҳаллий брендлар ҳам фаол иштирок этмоқда. Улар орасида Наманган вилоятида жойлашган “Mustang Tekstil” масъулияти чекланган жамияти ҳам бор.  

Компаниянинг савдо директори Алишер Юнусов ЎзА мухбирига қуйидагича маълумот берди:  

[gallery-23339]

– Корхонамиз ўз фаолиятини 2013 йилда бошлаган. Бугунги кунда “Mustang Tekstil” Ўзбекистонда эркаклар кийим-кечакларини ишлаб чиқариш бўйича етакчи корхоналардан бири ҳисобланади. Асосий маҳсулотларимиз қаторидан эркаклар костюмлари, замонавий шимлар, жинси шимлар, жакетлар, байрамона фраклар, камзуллар ва турли фасондаги курткалар ўрин олган.  

Ишлаб чиқариш жараёнида Германия, Италия ва Туркиядан келтирилган юқори технологиялар ҳамда замонавий ускуналардан фойдаланилади. Барча жараёнлар тўлиқ механизация қилинган. Йилига 140 мингдан ортиқ тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эгамиз. Маҳсулотларимиз тегишли халқаро стандартлар асосида сертификатланган.  

Асосий экспорт бозорларимиз – Тожикистон, Россия ва Қозоғистон. Шунингдек, масофадан туриб улгуржи буюртмаларни қабул қилиш ва бажариш тизими йўлга қўйилган. Мижозларимиз учун мослашувчан чегирмалар тизими жорий этилган бўлиб, ҳар бир харидорга индивидуал ёндашув таъминланади.  

Биз бозорнинг янги тенденцияларини диққат билан кузатамиз ва замон билан ҳамқадам бўлишга интиламиз. Муҳими, бугунги кўргазма биз учун янги ҳамкорлар топиш, келишувларга эришиш ва тўқимачилик саноатидаги янгиликлар билан танишиш имкониятини беради.  

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА