Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Алишер Усмонов Марҳамат туманига 2,5 миллиард сўм хайрия қилди
16:31 / 2020-05-21

Куни кеча Марҳамат туманидаги 1 минг оилага ана шу молиявий кўмак маблағи йўналтирилган банк карталари тарқатилди.


Президентимиз ташаббуси билан йўлга қўйилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида пандемия даврида кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар кўлами тобора кенгайиб бормоқда.

“Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатида нафақат юртдошларимиз, балки хорижда яшаётган миллатдошларимиз ҳам ўз ҳиссаларини қўшмоқда. Маълумки, россиялик тадбиркор Алишер Усмонов томонидан пандемия шароитида юртдошларимизни қўллаб-қувватлаш учун маблағ ажратилган эди. Куни кеча Марҳамат туманидаги 1 минг оилага ана шу молиявий кўмак маблағи йўналтирилган банк карталари тарқатилди.

photo_2020-05-21_16-33-13.jpg

“Ўзмиллийбанк” акциядорлик жамияти, туман ҳокимлиги вакиллари ҳамда ички ишлар бўлими ходимлари ҳамкорлигида тумандаги 48 та маҳаллада истиқомат қилаётган 1 мингта эҳтиёжманд оиланинг ҳар бирига 2,5 миллион сўмдан, жами 2,5 миллиард сўм маблағ топширилди.

– Яшаш шароитим оғир, уч фарзандимни ёлғиз ўзим тарбиялайман, – дейди Раънохон Абдураҳмонова. – Юртбошимиз томонидан илгари сурилган хайрли ташаббус доирасида ишбилармон Алишер Усмоновнинг кўрсатган молиявий кўмаги қийин бир шароитда мен каби кўплаб инсонларни қувонтиргани аниқ. Бундай эътибор ва кўмак учун мана шундай хайрли ишларнинг бошида турган барча инсонларга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Муборак Рамазон кунларида кўрсатилган саховат кўмагидан баҳраманд бўлган инсонлар беҳад мамнун бўлди.

photo_2020-05-21_16-33-15.jpg

photo_2020-05-21_16-33-16.jpg

photo_2020-05-21_16-33-28.jpg

photo_2020-05-21_16-33-29.jpg

photo_2020-05-21_16-33-31.jpg