Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Алишер Шодмонов: Ўзбекистонга коронавируснинг иккинчи штамми кириб келмайди
12:19 / 2020-12-25

Хабарингиз бор, Буюк Британия ва бошқа давлатларга коронавируснинг иккинчи штамми кириб келгани ва бу касаллик болалар ўртасида учраётгани ҳақида хорижий оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда.

Бу касалликнинг иккинчи штампи Ўзбекистонга кириб келдими? Бу саволга Тошкент тиббиёт академияси ректори Алишер Шодмонов қуйидагича жавоб берди:

– Коронавируснинг янги штамми Ўзбекистонга кириб келгани йўқ. Бу аниқ маълумот. Чеклов чоралари, эпидемияга қарши кўрилаётган барча тадбирлар бунинг олдини олишга қаратилган. Агар халқимиз билан бир бўлиб, барча гигиеник қоидаларга риоя этадиган бўлсак, биз бунга йўл қўймаймиз. Мамлакатимизга кириб келмайди. Кириб келган тақдирда ҳам кенг тарқалишига йўл қўймасликка имконимиз бор. Жорий йилнинг сентябр-декабрь ойларида бунинг исботини бутун дунёга кўрсатдик. Ўйлайманки, мана шундай ҳамжиҳатликда ишлайдиган бўлсак, бу касалликнинг ривожланишига йўл қўймаймиз.

Коронавируснинг янги штампи Ўзбекистонга кириб келишининг олдини олиш мақсадида қатор чоралар кўрилган. Жумладан, авиа қатновларга чекловлар қўйиляпти. Зарурат бўлса, темир йўл қатновларига ҳам чеклов қўйилади. Энг муҳими, бу касаллик бизга хориждан кириб келади. Ана шунинг учун ҳам чегараларимиздаги барча чеклов тадбирларини кучайтирганмиз.

Шаҳноза МАМАТУРОПОВА, ЎзА