French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Алишер Қодиров партия ўз сайловчиларига берган ваъдаларини бажараётганини айтди
10:44 / 2022-01-19

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг кеча – 18 январь куни бўлиб ўтган мажлисида палатанинг 2021 йилдаги фаолияти сарҳисобидан келиб чиқиб, сиёсий партиялар фракциялари раҳбарлари оммавий ахборот воситалари вакиллари билан суҳбатда ушбу масала юзасидан ўз муносабатини билдирди.

Хусусан, ЎзМТДП фракцияси раҳбари Алишер Қодиров қуйидагиларни таъкидлади:
—  Парламент — халқ уйи, бу ерда депутатлар фидойи халқнинг хизматкори бўлиши керак. Биз айни ғоянинг амалда рўёбга чиқаётганини кўряпмиз. Президент фармонига кўра, саккизинчи маротаба Қонунчилик палатаси мажлиси тўғридан-тўғри халққа, сайловчиларга намойиш қилинди. 

Биз бундан ғоятда хурсандмиз. Ҳали камчиликларимиз бор, албатта. Парламент фаолиятини тўлалигича очиб, жараёнларни, фракциялар фаолиятини, қўмиталарда қонун лойиҳалари муҳокамасидаги баҳс-мунозараларни сайловчилар кўриши керак. 

Алишер Қодиров шунингдек, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси фаолиятига ҳам тўхталиб ўтди. Партия ўз сайловчиларига берган ваъдаларини бажараётганини, жумладан сайловолди дастурида акс этган вазифаларнинг 116 таси амалга оширилганини таъкидлади.

Муҳтарама Комилова, ЎзА