Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Алишер Қодиров: “Айрим педагогларга устама қўшиб бериш тизими жорий этилиши лозим”
12:44 / 2021-10-01

Президентликка номзод Алишер Қодиров навоийлик сайловчилар билан учрашувида саволларга жавоб берар экан, 10 йил ва ундан ортиқ ўқитувчилик фаолияти билан шуғулланган педагогларга ойлик маошининг 50 фоизини устама сифатида қўшиб бериш тизими жорий этилишини айтди.

Ўқитувчиларга 50 ёшдан нафақага чиқиш ҳуқуқи берилишини таъкидлади. Шунингдек, олийгоҳлар ўз-ўзини бошқариш тизимига ўтказилиб, ОТМнинг рақобатбардош фаолият юритиши учун ҳуқуқий асослар яратилиб, педагоглар тайёрлаш тизими тубдан ислоҳ қилинади.

– Давлат соҳада кадрлар тайёрлашнинг бош буюртмачиси сифатида боғча ва мактабларга юқори малакали ўқитувчи ва тарбиячилар тайёрлаш тизимини тўла молиялаштиради, – деди Алишер Қодиров.

Президентликка номзод Алишер Қодировнинг сайловчилар билан учрашуви давом этмоқда.

 

Абдували Бўриев, Сирож Аслонов (сурат), ЎзА