Алишер Қодиров Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари этиб сайланди
Айни пайтда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда. Депутатлар томонидан қатор ташкилий масалалар кўриб чиқилди.
Айни пайтда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда. Депутатлар томонидан қатор ташкилий масалалар кўриб чиқилди.
«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати матбуот хизмати TELEGRAM-канали орқали маълум қилишича, Сарвар Отамуродов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари ва Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси аъзоси лавозимидан, шунингдек, Ҳатамжон Кетмонов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари ва Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси лавозимидан озод этилди.
Алишер Қодиров Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари этиб сайланди.
Эслатиб ўтамиз, “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгашининг навбатдан ташқари ўтказилган XV Пленумида «Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий кенгаши раиси лавозимида ишлаб келаётган Сарвар Отамуратов «Ўзагросуғурта» акционерлик жамияти раҳбари этиб тайинланганлиги боис, ўз ҳоҳишига мувофиқ партия етакчилигидан озод этилган эди. Унинг ўрнига Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзоси, Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Алишер Келдиевич Қодиров Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий Кенгаши раиси этиб сайланганди. Шунингдек, 1 июнь куни Ҳотамжон Кетмонов Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раислигидан кетганди.