Алишер Навоийнинг меъморий мероси (+видео)
Алишер Навоий Ҳиротда вазир бўлган йилларида бутун кучини мансаб ва шон-шавкат учун эмас, балки эл-юрт учун хизмат қилишга, одамларнинг ҳар қандай ишини халқ фаровонлигига йўналтиришга, бунёдкорлик ва маърифатга қаратди.
Навоий “фуқаро ва дарвешларнинг фаровонлиги ғариб ҳамда мусофирларнинг фароқати учун” кўплаб жамоат бинолари ва иншоотлари: хонақоҳ, масжид, мадраса, карвонсарой, ҳаммом, работ, ҳовуз ва кўприклар қурдирган. Тарихчи Хондамир Навоий қурган баъзи иморатларнинг аниқ тафсилотларини келтиради. Улар орасида 52 работ, 18 масжид, 3 мадраса, 16 кўприк, 19 ҳовуз, 9 ҳаммом ва бошқа бир қанча иморатлар ва иншоотлар бўлган.
Бугунги лавҳамизда ҳазрат Навоийга тегишли меъморий мерос ҳақида батафсил маълумот бериб ўтамиз.
Батафсил:
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/EZTbbQzejEk" title="Alisher Navoiyning me’moriy merosi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳайё Турдалиева, Анвархўжа Аҳмедов, ЎзА