French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Алишер Навоийнинг “Хамса”си озарбайжон тилига таржима қилинди
17:30 / 2020-02-08

Алишер Навоийнинг беш достонни ўз ичига олган “Хамса” асари озарбайжон тилига таржима қилинди.


Алишер Навоийнинг беш достонни ўз ичига олган “Хамса” асари озарбайжон тилига таржима қилинди.

Мазкур таржимани Боку давлат университети туркология кафедраси мудири, филология фанлари доктори, профессор, Бобур номидаги халқаро мукофот совриндори Рамиз Асқар амалга оширди.

Бу ҳақда унинг ўзи Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида ўтказилган “Алишер Навоий ва йигирма биринчи аср” халқаро конференциясида маълум қилди.

Рамиз Асқар узоқ йиллардан бери ўзбек мумтоз адабиётини тадқиқ этиб келади. У айни пайтга қадар Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг “Бобурнома” асари ва бир қатор ғазалларини, Ҳусайн Бойқаро девонини озарбайжон тилига таржима қилган. Алишер Навоий ижодини узоқ йиллардан бери тадқиқ қилиб, шоир ижодига бағишланган халқаро анжуманларда иштирок этиб келади.

Эслатиб ўтамиз, Алишер Навоий илк бор туркий тилда ёзган “Хамса” асари бешта достон (“Ҳайратул-аброр”, “Фарҳод ва Ширин”, “Лайли ва Мажнун”, “Сабъаи сайёр”, “Садди Искандарий”)ни ўз ичига олади. 1483-1485 йилларда яратилган бу йирик асар 25 мингдан ортиқ байтдан иборат. “Хамса”чилик анъанасига илк бор Озарбайжон шоири Низомий Ганжавий (1141-1209) томонидан асос солинган.