Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланган халқаро онлайн-форум бўлиб ўтди
17:03 / 2021-02-09

Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонаси ҳамда Маданият вазирлиги билан ҳамкорликда буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланган онлайн-форум ўтказилди.

Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати маълум қилмоқда.

Онлайн тадбир Маданият вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, Британия – Ўзбекистон дўстлик жамияти, «BBC Ўзбек хизмати», «Conservative Friends of Eurasia» ташкилоти, «Maximum Exposure» ва «Thoburns Belgrave» компаниялари билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Онлайн-форумда икки мамлакат парламентлари аъзолари, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қўмита раиси Бахтиёр Сайфуллаев, маданият вазири ўринбосари Камола Оқилова, Лордлар палатаси аъзоси, лорд Питер Лилли, вазирлик ва идоралар, Британиянинг нуфузли университетлари вакиллари, навоийшунос олимлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Онлайн-форумда «BBC Ўзбек хизмати» томонидан тайёрланган Навоий ижоди ҳақидаги ҳужжатли фильм ҳамда шоир ғазалларининг инглиз тилида Британия сиёсатчилари томонидан ўқилган видеоролигининг намойиши бўлиб ўтди.

Бундан ташқари, онлайн-форум доирасида британиялик шоир Эндрю Станиленд қаламига мансуб «New Divan. Hazrat Alisher Navoi» («Янги Девон. Ҳазрат Алишер Навоий») шеърий тўплами ва шоир Аъзам Обид томонидан инглиз тилига таржима қилинган «Without You» («Сенсиз») номли Навоий ғазаллари тўпламининг тақдимоти ўтказилди.

 

ЎзА