Алишер Навоий таваллудининг 579 йиллиги кенг нишонланмоқда
Пойтахтимизда улуғ мутафаккир бобомиз Алишер Навоий таваллудининг 579 йиллигига бағишланган тантанали тадбир ўтказилмоқда.
Пойтахтимизда улуғ мутафаккир бобомиз Алишер Навоий таваллудининг 579 йиллигига бағишланган тантанали тадбир ўтказилмоқда.
Шу муносабат билан пойтахтмиздаги Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетига туташ бўлган ҳудуддаги буюк мутафаккир ҳайкали олдига эрта тонгданоқ адабиёт мухлислари, турли вазирлик ва идоралар, ижодий ташкилотларнинг вакиллари, адабиёт мухлислари тўпланди.
Алишер Навоий миллий маънавиятимиз, она тилимиз, адабиётимиз равнақига улкан ҳисса қўшган даҳо шоирдир. Мамлакатимизда китобхонликни ривожлантириш, таълим, тарбия, маънавият, илм-фанга эътибор қаратиш борасидаги ислоҳотлар жараёнида шоир бобокалони из меросини мукаммал ўрганишга катта эътибор қаратилмоқда.
Айни пайтда одамийлик, эзгулик, поклик, ҳалолликни, юртпарварликни, тинчликни тараннум этган буюк шоирнинг асарлари жаҳон миқёсида ҳам адабиёт мухлисларининг меҳри ва адоғида бўлиб келмоқда.
... Анвойи гуллар тутган шоир ва ёзувчилар, ёш китобхонлар, хорижий дипломатик корпус вакиллари даҳо хотирасига эҳтиром кўрсатмоққа шайланмоқда.
Мумтоз куй-қўшиқлар, шеъриятнинг бетимсол намуналари янграйди.
Тадбирда сўзга чиққанлар Навоий меросининг оламшумул аҳамияти, комил шахс тарбиясидаги ўрни ҳақида сўз юритмоқда.
Шу куни пойтахтимизнинг шоир номи билан юритилувчи кўчасидаги Навоий ҳайкали пойида ҳам мушоира бўлиб ўтади.