English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Алишер Навоий – тафаккур қуёши" мавзусида маънавий-маърифий кеча ўтказилди
10:01 / 2021-02-06

Президентимизнинг "Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида"ги қарорида Алишер Навоийнинг ижодий меросини ҳар томонлама чуқур ўрганиш, унинг ўлмас асарларини мамлакатимизда кенг тарғиб этиш ва абадийлаштириш, шоир туғилган санани адабиёт ва маърифат байрами сифатида юксак даражада нишонлаш муҳим вазифа қилиб белгиланган.

Тошкент шаҳри Яшнобод тумани ҳокимлиги ташаббуси билан Яшнобод тумани прокуратурасида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Алишер Навоий номидаги Ўзбек тили ва адабиёти университети билан ҳамкорликда "Алишер Навоий – тафаккур қуёши" мавзусида маънавий-маърифий кеча ўтказилди.

Тадбирда сўзга чиққан Яшнобод тумани прокурори Олимжон Азимов, туман прокурори ўринбосари Сайёдбек Жумабоев, Тошкент шаҳар ҳокими маслаҳатчиси Акмал Рўзитоев, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Шодмонқул Салом,журналист Рустам Жабборов ва бошқалар умрини туркий тил даражасини юксалтириш, туркий адабиёт имкониятларини дунёга тан олдириш, туркий давлатчилик асосларини мустаҳкамлашга бағишлаган Алишер Навоий барча замонларда ҳам бутун турк дунёси томонидан“шамсул-миллат” яъни“миллат қуёши”деб эътироф этилгани, эъзозлангани,улуғ бобокалонимиз бу эътирофга тўла-тўкис муносиб эканини таъкидлашди.

Алишер Навоийнинг бебаҳо ижодий-илмий мероси нафақат халқимиз, балки жаҳон адабиёти тарихида, миллий маданиятимиз ва адабий-эстетик тафаккуримиз ривожида алоҳида ўрни тутади.Навоий илгари сурган ғоялар халқимизни ҳамиша эзгуликка,бунёдкорликка чорлайверади.

Яшнобод тумани ҳокимлиги

матбуот хизмати