French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Алишер Навоий шахсидаги замонавий сиёсатшунослик
12:20 / 2024-02-09

Ҳазрат Алишер Навоийнинг бой илмий-маънавий мероси ҳар бир давр авлодларини тарбиялашга, шунингдек, ўзбек адабиёти ривожига хизмат қилиб келмоқда. Асрлар ўтсада, буюк аждодимизнинг бебаҳо асарлари ўз қийматини йўқотмасдан келаётир.

Аксинча, ҳаётимиздаги, миллий адабиётимиздаги ўрни янада юксалиб бормоқда. Унинг асарлари ҳамма даврда тақлид ва илҳом манбаи, тарбия асоси бўлиб ҳисобланиб келган.  

Юртимизда Алишер Навоий таваллудининг 583 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасида “Алишер Навоий шахсидаги замонавий сиёсатшунослик” мавзусида ташкил этилди.  

ЎзЛиДеП Сиёсий кенгаши Ижроия қўмитаси ташаббуси билан ўтказилган учрашувда навоийшунос олимлар, сиёсатшунослар, партия фаоллари ҳамда талаба ёшлар иштирок этди.  

Тадбирда Алишер Навоийнинг бой мероси, асарлари, уларда ифода этилган мавзулар кўлами ҳақида кенг маълумотлар берилди. Қайд этилганидек, Навоий ёзган шеърларининг миқдорига кўра пешқадам бўлган. У ўз шеърияти орқали ўзбек адабиётини янги даражага олиб чиқди. Навоийнинг назми мавзусининг кенглиги ҳамда жанрининг хилма-хиллиги бўйича ундан олдинги ўзбек адабиётини ортда қолдириши алоҳида эътироф этилди. Навоий назмда достонлардаги каби дунёвий ва диний, сўфийликнинг долзарб масалаларини ифода қилган. 

[gallery-15875]

Алишер Навоий бутун ҳаёти давомида адабий асарларни сиёсат билан бирлаштирган. У мамлакат ҳаётининг ижтимоий-иқтисодий такомиллашишига катта ҳисса қўшган. Илм, фан, санъат, маданият ривожига ҳомийлик қилган, тинчлик ва тотувлик ҳукмрон бўлиши учун интилган. Алишер Навоийнинг охирги “Маҳбуб ул-қулуб” асарида шоирнинг сўнгги ижтимоий ва сиёсий қарашлари ёритилган.  

Тадбирда сўзга чиққанлар Навоий илмий-маънавий меросининг бугунги кундаги аҳамияти ҳақида тўхталиб, уни ўқиб-ўрганиш, чуқур таҳлил ва хулоса қилиш муҳим эканини таъкидлади.  

Муҳтарама Комилова,

Даврон Эрназаров (сурат), ЎзА