Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси ҳомийлигида янги китоб
Алишер Навоий асарларидан тартиб берилган “Навосиз улуснинг навобахши бўл” китоби Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳомийлигида нашрдан чиқди...
Китобдан сўз мулкининг султони, улуғ мутафаккир Ҳазрат Алишер Навоийнинг “Маҳбуб ул-қулуб” асаридаги ҳикматлар, “Назм ул-жавоҳир” асаридаги Ҳазрат Али ҳикматларининг ўзига хос талқини ҳамда нашрга тайёрловчилар томонидан тайёрланган насрий баёни, “Насойим ул- муҳаббат” асаридаги олима, орифа, обида аёлларнинг юксак ахлоқ-одоби, маънавияти ҳақидаги ҳикоятлар ўрин олган.
ТАНБЕҲЛАР туркумидан...
“Шундайки, нафсига бўйсунган кишининг манзили нафсониятдир. Ҳеч ким ўз кўнглига ғам тиламайди ва ўз нафсини қийнашни истамайди. Аммо ўзга бир азиз зотни беҳад хор бўлганини кўрса, ўзига озгина қийинчилик бўлганча ҳам таъсирланмайди. Бир азизнинг шаънига қаттиқ етганчалик ҳолни ўзига раво кўрмайди. Барча учун ўзи ўзгадан азизроқ, ўз сўзи ўзгаларникидан маъқулроқ. Одам оламдаги яхшиликларни ўзига раво кўради, аммо буни ўзгаларга раво кўрмайди...”.
Навоий ҳикматларидан баҳраманд бўлинг.
ЎзА