English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Алишер Навоий мероси – маънавий камолот манбаи
15:59 / 2026-02-10

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академиясида буюк мутафаккир, ғазал мулкининг султони Алишер Навоий таваллудининг 585 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий бўлиб ўтди.

Мазкур тадбир миллий адабиётимиз асосчиси бўлган бобокалонимизнинг бой илмий ва ижодий меросини кенг тарғиб этиш, ёшлар онгида маънавий-маърифий қарашларни мустаҳкамлаш ҳамда китобхонлик маданиятини оширишга қаратилди.

Тадбир давомида курсантлар ва ўқувчилар томонидан Алишер Навоий ғазаллари ва тўртликларидан намуналар маҳорат билан ижро этилди.

Шунингдек, буюк мутафаккир ҳаёти ва ижодини акс эттирувчи саҳна кўринишлари намойиш этилди. Бадиий ва мусиқий чиқишлар тадбирнинг мазмун-моҳиятини янада бойитиб, иштирокчиларда юксак эстетик дид ва маънавий завқ уйғотди.

Қайд этилганидек, мазкур маънавий-маърифий тадбир ёш авлодни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, буюк аждодларимиз меросига садоқатни кучайтириш ҳамда маънавий баркамол шахсларни вояга етказишга хизмат қилди.

Гулноза Бобоева, ЎзА