Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Алишер Навоий мероси асрлар оша тобора баланд қадр-қиммат қозонмоқда
09:30 / 2023-02-09

Биз ҳамиша кўнглимиз боғини парваришлаб, олам чаманидаги гўзаллик ва фалсафий ҳикматларни кўра олишимизга кўмак берадиган боғбонларга муҳтожмиз. Мутафаккир бобомиз Алишер Навоий барчамиз учун ана шундай йўл кўрсатувчи чароғбонлардан биридир.

 Зеро, Алишер Навоий қолдирган улкан маънавий-маърифий мерос асрлар оша тобора баланд қадр-қиммат қозонмоқда. Айни шу маънода куни кеча Чирчиқ давлат педагогика университетида “Алишер Навоий ижодининг умумбашарий аҳамияти ва ўрганилиши” мавзусидаги илмий семинар ҳам катта аҳамиятга эга бўлди. 


 
Тадбирда Туркиянинг Башкент университети қошидаги Алишер Навоий маркази мудири, профессор Абдураҳмон Гўзал, Фират университети профессори, “Тил ўрганиш методикаси” мутахассиси Сезгин Демир ва Қирғизистон Республикасидан келган навоийшунос олималар – Хосият Бекмирзаева ва Барно Исҳақова иштирок этди. 


 
Маълумки, бугунги кунда мутафаккир бобомизнинг ҳаёти ва ижоди Шарқда ҳам, Ғарбда ҳам кенг ўрганилмоқда. Айниқса, Ўзбекистон жаҳон навоийшунослигининг марказига айланди. Шуни таъкидлаш керакки, бу изланишларнинг аксариятида шоир шахси ва ижодига юксак баҳо берилиб, мутафаккир бобомиз меросининг умумбашарий кўлами чуқур тадқиқ этилмоқда. Қувонарлиси, шоирнинг ижод намуналари жаҳон халқларининг кўплаб тилларига таржима қилиниб, олимлар, кенг жамоатчилик томонидан катта қизиқиш билан ўрганилмоқда. 
 
Тадбирда соҳа мутахассислари томонидан Aлишер Навоий асарларининг Туркия ва Марказий Осиё давлатларида ўрганилиши, таржималари ва янги нашрлари хусусида сўз юритилди. Олдинда қилинажак вазифалар белгилаб олинди. 

ЎзА