Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Алишер Навоий ҳақида ҳужжатли фильм суратга олинди
12:43 / 2021-08-26

Кинематография агентлиги буюртмасига асосан “SPECTRE” студияси томонидан "Халқ юраги" туркум ҳужжатли фильмларидан бири "Алишер Навоий" тарихий ҳужжатли фильми суратга олинди.

Агентлик ахборот хизмати маълумотига кўра, мазкур фильм мустақиллигимизнинг 30 йиллигига бағишланган. Кинокартина ўзбек мумтоз адабиётининг асосчиси Алишер Навоийнинг шахсига бўлган қарашларда янгича ёндашув асосида ишланган. 

Унда тарихий бадиий реконструкциялар, компьютер графикаси ҳамда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети вакиллари — навоийшунос олимлар билан интервьюлардан фойдаланишди.  

 Сценарий муаллифи ва кинокартиналар бошловчиси Фурқат Усмонов, постановкачи режиссёр Шоҳрух Расулов, постановкачи оператор Жаҳонгир Ибрагимов, постановкачи-рассом Шаҳзод Муҳаммадиев, иккинчи режиссёр Муаттар Мирреджабова, монтаж устаси Зуҳриддин Асамов, ижрочи продюсер Давронхўжа Абдуғаниев.  

 Фильмда Муҳаммад Рафиқов, Элмурод Шодиев, Ғайрат Боймирзаев, Анвар Азимов, Асал Абдуллаева, Али Чориев ва бошқа актёрлар роль ижро этган.  

 

Гулноза Бобоева, ЎзА