Алишер Навоий- ғазал мулкининг султони (+видео)
9 февраль шеърият мулкининг султони, ўзбек адабий тилининг асосчиси Алишер Навоий бобомиз таваллуд топган кун. Бу сана – миллатимиз учун ҳақиқий адабиёт ва маънавият байрамидир!
Гўзал иборалар, нозик ҳис-туйғулар тасвири устаси бўлмиш бу зот тўғрисида оддийгина қилиб гапириш осон иш эмас. Кўпгина адабиётшунос олимлар уни Шарқ осмонида чарақлаб нур сочган тонг юлдузига ўхшатишади. Улуғ мутафаккир ва ўзбек шоири Мир Алишер Навоийнинг бой адабий мероси ўзининг чуқур маънолилиги, бадиий тасвирларга ниҳоятда бойлиги сабаб дунё адабиётидан муносиб ўрин эгаллаган.
Ғазал мулкининг султони Алишер Навоий ижодидан Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри ижодкорлари ижросида баҳраманд бўлишингиз мумкин.
<iframe width="990" height="557" src="https://www.youtube.com/embed/aWMruc-Jass" title="Alisher Navoiy- gʻazal mulkining sultoni" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>
М.Турдалиева, Н.Абдувоитов (видео), ЎзА