Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Алишер Навоий 585 йиллиги
12:31 / 2026-02-08

Ҳусни ортар юзда зулфин анбарафшон айлагач…

Ҳусни ортар юзда зулфин анбарафшон айлагач, 
Шам' равшанроқ бўлур торин паришон айлагач.

Юзни гуллардин безабму бизни қурбон айладинг? 
Ё юзунгга тегди қонлар бизни қурбон айлагач?

Тийғ ила пайконларинг етти кўнгул бўлғоч хароб, 
Сув қуюб тухм эктинг ул кишварни вайрон айлагач.

Қон эмаским ёпти гулгун ҳулла жаннат хозини, 
Ишқму танни шаҳид айларда урён айлагач?

Ошкор айлаб юзин кўзумни ҳайрон айлади, 
Ёшурун олди кўнгул кўзумни ҳайрон айлагач.

Жонда қўйғоч нақди ишқин қилди кўнглумни ҳалок, Ўлтурур маҳрамни султон ганж пинҳон айлагач.

Эй Навоий, ишқ агар кўнглунгни мажруҳ этмади, Бас, недурким қон келур оғзингдин афғон айлагач?

Алишер Навоий

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/E0sS39n_rCE" title="Husni ortar yuzda zulfin anbarafshon aylagach…" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>