“Устахона”
Гўзаллик инсонда ёқимли таассурот уйғотади, хуш кайфият, қувонч бағишлайди. Тасвирий санъат асарининг ғояси, тарихий мазмунига қараб ўсмирларда ижобий ёки салбий кечинмаларни пайдо қилади. Уларда муҳаббат ёки нафрат ҳам акс эттирилиши мумкин. Санъат шундай бир сеҳрли оламки, унга кирган ва вақтини бесамар ўтказган одамни кечирмайди. Шунинг учун рассом ҳар қандай шароитда ижодни биринчи даражага қўйши, ҳар куни ўзида куч, илҳом топиши керак.
Хабарингиз бор, ўз ижод намуналари билан дунёларни забт этаётган ўзбек рассомлари ҳақида ҳикоя қилувчи “Устахона” лойиҳаси эътиборингизга тақдим этиб келинмоқда. Лойиҳанинг бу галги қаҳрамони Ўзбекистон Бадиий Академияси аъзоси, Ўзбекистон халқ рассоми Алишер Алиқулов бўладилар.
Унинг ижодида тарихий мавзулар катта рол ўйнайди. Тарихий воқеалар, шахслар, анъаналар ва маросимларни реализм асосида акс эттироладиган қаҳрамонимиз Ғалаба боғидаги асар ва “Имом Бухорий ҳаёт йўллари ва мероси” учун 1-даражали Давлат мукофоти билан тақдирланган.
У дастгоҳли рангтасвирда ҳам ишлайди. “Амир Темурнинг Тўхтамиш устидан ғалабаси” ва “Самарқанд бозори”, “Амир Темур мақбараси”, “Совға” (2003), “Тонг”, “Туман” ва бир қанча асарлар яратган. Яқинда Ислом цивилизация марказининг фойесида 14 та равоқда Ўзбекистоннинг буюк сиймолари тасвирланди.
Умрини тарихий асарлар, буюк алломаларимиз, миллий ўзлигимизни акс эттиришга бағишлаб, тасвирий санъат асарлари билан халқимизни ҳайратлантираётган рассом, рангтасвир кафедраси профессори Алишер Алиқулов билан бўлган суҳбатнинг 1-қисми билан қуйида танишишингиз мумкин.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/NrrkqZgjE1A" title="Ustaxona: Alisher Aliqulov" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Мунира Рамазонова,
Ойбек Давранов, Ёқуб Мелибоев, ЎзА