French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Алинага янги замонавий хонадон топширилди
12:18 / 2025-09-24

Давлат ҳимоясида вояга етган ёшларга замонавий хонадонлар берилмоқда. Ана шундай ёшлардан бири Миробод туманида таваллуд топган Алина Омаровадир.

Алина “Меҳрибонлик уйи"да тарбияланган. Айни вақтда Учтепа туманидаги 194-мактабда таълим олмоқда ва келгусида кикбоксинг бўйича мураббий бўлишни орзу қилади. У ҳозирда самбо билан ҳам шуғулланиб, спорт соҳасидаги натижаларини мустаҳкамлаб бормоқда.

Президентимизнинг 2021 йил 25 октябрдаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида Алина учун Бектемир туманида жойлашган 38,3 кв.м. майдонга эга квартира харид қилинди. Алина учун ажратилган янги хонадон зарур жиҳозлар билан таъминланди.  

Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Дурдона Раҳимова, Миробод тумани ҳокими Анвар Сайфутдинов, Миробод тумани “Инсон” маркази раҳбари Камолиддин Рустамов Алина билан учрашиб, унинг янги турмуш шароити билан яқиндан танишди.

Алина янги хонадонда яратилган қулайликлардан мамнун эканини билдириб, бу каби эътибор ва ғамхўрлик учун, аввало, давлат раҳбариятига чуқур миннатдорлик изҳор этди.  Ўйлаймизки бу каби эзгу ташаббуслар мустақил ҳаёт остонасида турган ёшларимиз учун беқиёс маънавий таянч ва  ўз келажаги сари дадил қадам ташлаши учун улкан ишонч бўла олади.

Гулноза Бобоева,

ЎзА